Бугун Сардор Рашидовнинг жамоаси ЖЧдаги иштирокини бошлайди
Ads

Бугун БААда клублар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари старт олади. Плей-офф босқичида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби Янги Зеландиянинг “Окленд Сити” клубини қабул қилади.

Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 22.00 да старт олади ва уни “Futbol TV” телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Мазкур қарама-қаршиликда ғолиб чиққан жамоа эса 2017 йил ОЧЛда ғолиби бўлган Япониянинг “Урава Редс” клуби билан тўқнаш келади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2017. Плей-офф (саралаш) раунди

22.00 “Ал-Жазира” (БАА) – “Окленд Сити” (Янги Зеландия)

Бош ҳакам: Диедхиу Маланг

Лайнсменлар: Жибрил Камара, Эл Хожи Самба (барчаси Сенегал)

Заҳира ҳаками: Сандро Риччи (Бразилия)

Видеоассистентлар: Клемент Тюрпин (Франция), Эмерсон Де Карвальо (Бразилия)

Видеоассистент ёрдамчиси: Марк Гегер (АҚШ).