Бугун уч боксчимиз ярим финал баҳсларида иштирок этади

  • 7 ноябрь, 2017, 08:05
  • 0
  • Бокс

Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари бошланди.

Бугун, қитъа биринчилигида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ёдгорой Мирзаева вазни 57 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги беллашувларда ҳиндистонлик Сония Лазер билан куч синашади.

Мусобақанинг 81 килограммгача вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Эъзозахон Мелиева мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган Ти Нгуен Хонгга қарши финал йўлланмасини қўлга киритиш учун рингга кўтарилади. Шунингдек, ярим финалда вазни 81 килограммдан юқори бўлган Гўзал Исматова ҳиндистонлик Сима Пуния билан рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!