Бугун Халқаро дзюдо федерацияси президенти иштирокида

Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган "Катта дубулға" турнирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Кечагина пойтахтимизга етиб келган Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визернинг шахсан ўзи Ўрта Осиё тарихида илк бор ўтказилаётган мусобақани очиб берди. 

“Азиз меҳмонлар ва мезбонлар, барчангиз дзюдо бўйича Тошкентда ўтказилаётган “Катта дубулға” мусобақасига хуш келибсиз. Биз, дзюдо оиласи коронавирус пандемияси даврида илк бор ушбу спорт турида мухлислар билан ўтказилаётган мусобақада кўришиб турганимиздан мамнунмиз. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг дзюдо спортини ривожлантириш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларидан мамнунмиз. Биламизки, Ўзбекистон бой тарихга, маданиятга эга мамлакат. Мусобақанинг барча иштирокчиларига омад тилаб ўтаман ва Тошкент “Катта дубулға” мусобақасини очиқ деб эълон қиламан”, – деди Мариус Визер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар