
Бундеслига. "Бавария" амаллаб "Шальке"ни мағлуб этди
Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 22-туридан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Шальке-04” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Даставвал, 6-дақиқада Левандовски ҳисобни очган эди. 29-дақиқада эса Ди Санто мувозанатни тиклади.
36-дақиқада Томас Мюллер томонидан киритилган гол эса мюнхенликларнинг ғалабасини таъминлади.
Германия Бундеслигаси. 22-тур
Бавария – Шальке-04 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 6 Левандовски, 1:1 – 29 Ди Санто, 2:1 – 36 Мюллер.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Боатенг (Зюле, 71), Алаба, Роббен, Киммих, Хамес (Мартинес, 81), Видаль, Рибери (Коман, 77), Левандовски, Мюллер.
Шальке-04 – Фэрманн, Бургшталлер (Харит, 65), Налдо, Керер, Стамбули, Калиджури, Горетцка, Шопф, Майер (Очипка, 59), Эмболо, Ди Санто (Коноплянка, 77).
Огоҳлантиришлар: Майер (17), Хамес (42), Бургшталлер (50), Видаль (59).
Фикрлар