Бундеслига. "Бавария" "Кёльн" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди

Амалдаги чемпион "Бавария" ўз майдонида "Кёльн"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голларга Роберт Левандовски (дубль), Филиппе Коутиньо ва Иван Перишичлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, мюнхенликлар ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Параллель равишда кечган қарама-қаршиликларда эса қуйидаги натижалар қайд этилди.



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!