Бундеслига. “Байер” сафарда ишончли ғалабага эришди
Ads

 

Германия чемпионати 15-тур учрашувларига старт берилди.

Турнинг илк ўйинида “Штутгарт” ўз майдонида “Байер” футболчиларини қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Леверкузенликларга Хаверц ва Бендернинг биттадан киритган голлари эвазига ишончли ғалабани расмийлаштирди.

Штутгарт – Байер 0:2

Голлар: 0:1 – 20 Хаверц, 0:2 – 80 Бендер.

Огоҳлантиришлар: Аскацибар (71), Хаверц (75).

Штутгарт: Цилер, Баумгартль, Бадштубер, Камински (Аколо 68), Павар, Аскацибара, Гентнер (Мангаля 73), Инсуа, Донис, Теродде, Озкан (Асано 85).

Байер: Лено, Та, Бендер, Ретсос (Баумгартлингер 46), Мехмеди (Хенрикс 61), Бендер, Кор, Бэйли, Хаверц, Фолланд, Брандт (Бельараби 72).