Бундеслига. "Боруссия" Дортмунд ўз майдонида "Айнтрахт"ни енгди ва пешқадам бўлиб олди

Кеча шунингдек Германия Бундеслигасида ҳам навбатдаги тур учрашувлари бошланди.

3-турнинг илк учрашуви Дортмундда "Боруссия" ҳамда "Айнтрахт" клублари ўртасида кечди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда 3:1 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Шу тариқа ўз очколарини 7тага етказиб олган дортмундликлар мусобақа жадвалида ҳозирча 1-ўринга кўтарилиб олишди.

"Боруссия Д" – "Айнтрахт" - 3:1

Голлар: Диалло, 36 - 1:0, Аллер, 68 - 1:1, Вольф, 72 - 2:1, Пако Алькасер, 88 - 3:1.

"Боруссия Д": Бюрки, Аканджи, Шмельцер, Пищек, Диалло, Вольф, Дилэйни (Витсель, 69), Ройс, Дауд, Бруун Ларсен (Санчо, 58), Филипп (Пако Алькасер, 67).

"Айнтрахт": Трапп, Фалетт, Ндика, да Кошта, Абраам, Торро (Мюллер, 84), Фернандес (де Гузман, 63), Гачинович, Фабиан (Йович, 63), Костич, Аллер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!