Бундеслига. “Боруссия”лар тўқнашувида дортмундликлар ғолиб

Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 23-туридан ўрин олган “Боруссия Мюнхенгладбах” ҳамда “Боруссия Дортмунд” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Мазкур беллашувнинг 32-дақиқасида жароҳатидан фориғ бўлган Марко Ройс томонидан киритилган ягона гол дортмундликларга ғалаба келтирди.

Германия Бундеслигаси. 23-тур

Боруссия М – Боруссия Д 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 32 Ройс.

Боруссия М – Зоммер, Эльведи, Гинтер, Вестергор, Оксфорд, Крамер, Азар, Хофманн (Херрманн, 71), Закария (Кюизанс, 83), Бобадилья (Дрмич, 79), Штиндль.

Боруссия Д – Бюрки, Толян, Пишчек, Папастатопулос, Аканджи, Гетце (Пулишич, 74), Кастро, Вайгль, Шюррле (Топрак, 87), Ройс (Дауд, 79), Батшуайи.

Огоҳлантиришлар: Бобадилья (22), Батшуайи (40), Оксфорд (55), Кастро (69), Эльведи (71), Бюрки (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!