Бундеслига. Чемпионлик учун кураш давом этади

Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 30-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд ҳамда "Герта" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Сигнал Идуна Парк" стадионида кечган учрашувда мезбонлар Эмре Жаннинг ягона голи эвазига 3 очкони қўлга киритди.

Шу тариқа, дортмундликлар ҳисобидаги очколар сони 63 тага етди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. Бундеслига якунланишига 4 тур қолганида пешқадам "Бавария" билан ўртадаги тафовут 7 очкони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!