Бундеслига ўйинлари ҳеч қачон Германиядан бошқа жойда ўтказилмайди

Илгарироқ Испания Ла Лигасидаги "Жирона" ва "Барселона" иштирокидаги қарама-қаршилик АҚШда ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

"Биз ҳеч қачон Бундеслига ўйинларини Германиядан бошқа жойда ўтказмаймиз. Биз бу йўлдан бормоқчи эмасмиз. Менинг назаримда бу футболчилар ва мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Ўша ўйинлардаги очколар жон сақлаш учун ёки еврокубокларда иштирок этиш учун муҳим аҳамият касб этиб қолиши ҳам мумкин", - деди Зайферт.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ла Лигада иштирок этувчи клуб сардорлари ўйинларни АҚШда ўтказишга қарши чиққан эдилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)