Бундеслига ўйинлари сукут билан бошланади

Германия Бундеслигаси 27-тур ўйинлари коронавирус инфекциясидан вафот этган инсонлар хотирасини ёд олиш билан бошланади. Мусобақа расмий сайтида ёзилишича, учрашувлар олдидан бир дақиқалик сукут сақланади.

Маълумот учун, Германияда COVID-19 билан боғлиқ 179 мингдан зиёд ҳолат қайд этилган ва 8270 та ҳолат ўлим билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!