Бундеслига. "Шальке-04" ўз майдонида "Майнц"га имкон қолдирмади

Кеча шунингдек Германия Бундеслигасида ҳам 9-тур учрашувларига старт берилди.

Турнинг илк ўйини Гельзенкирхендаги “Фелтинс-Арена”да бўлиб ўтди. Унда маҳаллий “Шальке-04” клуби “Майнц”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс якунда майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

“Шальке-04” – “Майнц” 2:0 (1:0, 1:0)

20 октябрь, «Фелтинс-Арена»

Голлар: 1:0 – 13 Горетцка, 2:0 – 74 Бургшталлер.

“Шальке-04” – Фэрманн, Стамбули, Налдо, Керер, Калижури, Горетцка, Майер, Харит (Коке, 89), Очипка, Ди Санто (Коноплянка, 68), Бургшталлер (Резе, 84).

“Майнц” – Адлер, Балогун (Кодро, 79), Белль, Диалло, Донати (Максим, 70), Гбамен, Латца, Бросински, Озтунали, Де Бласис (Фишер, 62), Муто.

Огоҳлантиришлар: Налдо (22), Коке (90), Калижури (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!