Бундеслигада мавсум қачон якунланиши эълон қилинди

Германия футбол лигаси расмий сайтида Бундеслиганинг сўнгги 4 та баҳси тақвими эълон қилинди.

Унга кўра, Бундеслиганинг 33-34 тур учрашувлари 20-27 июнь кунлари ўтказилади. Ушбу беллашувларнинг барчаси Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.

Айни дамда Германия чемпионати ўйинлари мухлисларсиз давом эттирилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)