Бундеслигада навбатдаги истеъфо юз берди

"Кельн" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Ахим Байерлорцерни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ҳозирча жамоани Андре Павлак ва Манфред Шмидлар вақтинча бошқариб туришади. Раҳбарият эса тез орада янги бош мураббий қидиришга киришади.

Маълумот учун, Байерлорцер “Кёлн”ни жорий йилнинг майидан буён бошқариб келаётган эди. Жамоа айни дамда Бундеслигада 7 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!