Бундеслигани тарк этувчи дастлабки жамоа маълум бўлди

"Падерборн" клуби Бундеслиганинг 32-турида "Унион" (0:1) жамоасига имкониятни бой бериб қўйди ва лигада жон сақлаб қолиш имкониятларини йўққа чиқарди.

Штеффен Баумгарт шогирдлари 20 очко билан турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасидан жой олиб турибди "Падерборн" олдинда яна 2 баҳс бор, аммо 16- ва 17-ўринларни эгаллаб турган "Фортуна" ва "Вердер" жамоаларини қувиб етолмайди. Ҳар иккала жамоа ҳисобида 28 тадан очко бор.

"Падерборн" клуби 2014/15 йилги мавсумда ҳам Бундеслигада қатнашганди ва ўшанда ҳам мавсумни энг сўнгги ўринда якунлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)