Бундеслиганинг май ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди (ФОТО)

Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц Бундеслиганинг май ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 21 ёшли футболчи бу мавсум Бундеслигада жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

кай_1

“Байер” эса 31 та турдан сўнг чемпионат мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)