“Бунёдкор-2002” Хитойдаги турнир финалига чиқди

 

Хитойнинг “Шеньян шаҳрида ўтказилаётган “Gothia Cup 2017” турнири қизғин палласига кирди. Кеча мусобақанинг U-15 тофиасида финалчилар маълум бўлди, дея маълум қилмоқда "Бунёдкор" матбуот хизмати. 

Сергей Чигодаев ва Тимур Бобохонов бошчилигидаги “Бунёдкор-2002” жамоаси Индонезия U-15 термаси билан куч синашди. Қизиқарли кечган баҳсда бунёдкорчилар Жасурбек Жалолиддиновнинг 21-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозондилар ва финал йўлланмасига эга чиқдилар.

Қайд этиш керакки, финал йўлланмасининг қўлга киритилишида "қалдирғочлар" посбони Мўминмирзо Қодиров ва ҳужумчи Жасурбек Жалолиддиновнинг каттагина ҳиссаси бўлди.

"Бунёдкор"нинг индонезияликларга қарши учрашувдаги таркиби қуйидагича бўлди: Мўминмирзо Қодиров, Қуддусбек Аъзамов, Сардор Абдурашидхўжаев, Жалолиддин Содиқов, Аббос Аширалиев, Абдурауф Бўриев, Диёрбек Рахимқулов, Мироншох Сатторов, Фарруҳбек Мухторов, Жасурбек Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев

Захира: Харин Глеб, Жасурбек Абдулбеков, Хусниддин Убайдуллаев, Сарвар Шарипов, Икром Эркинов, Любомир Бондаренко, Бўронбек Мирзасалимов

“Gothia Cup 2017” турнирининг U-15 ёш тоифаси финали эртага “Бунёдкор” ва Хитойнинг “Ўримчи” жамоалари ўртасида кечади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!