Бунёдкор" академияси жамоалари "Наврўз Кубоги"да 1/8 финал учрашувларини ўтказди

Бугун қўшни Қозоғистонда давом этаётган «Наврўз Кубоги»нинг 1/8 финал учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Алишер Иброҳимов мураббийлигидаги 2009 йилда туғилган болалардан иборат жамоаларимизнинг бири ғалаба қозонган бўлса, иккинчиси пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. «Бунёдкор-1» Қозоғистоннинг «Парассат» жамоасидан устун келган бўлса, «Иртиш» билан дуранг ўйнаган «Бунёдкор-2» лотореяда ютқазди. Шу тариқа «Бунёдкор-1» 1-8-ўринлар учун бўлаётган курашни давом эттиради. «Бунёдкор-2» эса, юқорироқ ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қилади.

Александр Хвостунов бошчилигидаги 2007 йилги гуруҳнинг асосий таркиби «Қайрат»га қарши майдонга чиқиб, пенальтилар сериясида мағлубиятга учради. Иккинчи таркиб эса, Қозоғистоннинг «Аристон» жамоасини «таслим» этди.

«НАВРЎЗ КУБОГИ»
1/8 финал

2009 йилги жамоалар
«Бунёдкор-1» - «Парассат» - 4:1
«Бунёдкор-2» - «Иртиш» - 0:0 (пенальтилар бўйича: 1:2)

2007 йилги жамоалар
«Бунёдкор академия» - «Қайрат» - 1:1 пенальтилар серияси: 3:4)
«Бунёдкор-2» - «Аристон» - 2:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!