"Бунёдкор" эртага "Оқтепа" билан ўйнайди
"Бунёдкор" тайёргарликнинг иккинчи босқичи доирасида "Оқтепа" га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади.
Клуб 3-12 январь оралиғида илк йиғинни ўтказган эди. Тайёргарликнинг иккинчи босқичига 14 январь санасидан киришилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жамоа 26 январга қадар мазкур йиғинни давом эттиради. Йиғин доирасида 3 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш кўзда тутилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар