“Бунёдкор” ҳали Воҳид Шодиев билан шартнома имзоламади!
Ads

 

Бугун “Қизилқум” ҳужумчиси Воҳид Шодиев клубни тарк этгани тўғрисида хабар бериб ўтгандик. Сўнгра футболчи “Бунёдкор” йиғинига бориб қўшилгани тўғрисида “қалдирғочлар” расмий сайти маълумот тарқатди.

“Бунёдкор”да 4 нафар янги футболчи шуғулланмоқда

Шунингдек, айрим манбаларда Воҳид Шодиев “Бунёдкор” билан шартнома имзолади деган хабарлар ҳам учради. Аммо бу маълумотлар асоссиз.

Ҳужумчи айни пайтда “қалдирочлар” йиғинида қатнашмоқда. Агар йиғинда ўзини кўрсата олса, томонлар ўзаро шартнома имзолашади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 9-19 июль кунлари Чимён тоғ-ён бағирларидаги “Арчазор” масканида шуғулланишади.