Ads

"Бунёдкор" клуби бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Мирзаев қуръа ва жамоанинг чемпионатдаги иштироки борасида клуб матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди.

- Авваламбор «Бунёдкор» футбол клуби мухлисларини, ишқибозларини турли миш-мишларга қарамасдан жамоа Суперлигадаги ўз ўрнини сақлаб қолганлиги билан табриклайман. Тан олиш керак мавсумлар оралиғидаги танаффус биз учун жуда оғир кечди. Хабарингиз бор сўнгги вақтларда клуб атрофидаги салбий миш-мишлар, турли гап сўзлар меъёридан ҳам ортиб кетди. Кўпчилик футбол мухлисларида жамоамиз бу йил Суперлигада иштирок этмас экан деган фикрлар уйғонган эди. Бироқ, шукрки ундай бўлиб чиқмади. Бунинг учун Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Сабаби «Бунёдкор»нинг тарихи, клубнинг мавқъеи, унинг халқаро аренадаги обрўсини ҳамда сўнгги вақтларда клубда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ва бажарилаётган ишларни инобатга олган ЎФА клубларни литсензиялаш бўлими Суперлигада иштирок этадиган 14 жамоа сафига киритди. Ўйлайманки, аввал бўлгани каби бундан кейин ҳам «Бунёдкор» регламентда белгиланган вазифалар ва талабларга жиддий эътибор қаратади ҳамда бошқа клубларга бу борада ўрнак бўлиб намуна кўрсатишга ҳаракат қилади. Клубимиз нафақат назарий жиҳатдан балки амалий жиҳатдан ҳам доимий тарзда ўз сўзини айтишга интилади, шунингдек, Вадим Абрамов бошчилигида яшил майдондаги натижаларимиз билан «Бунёдкор»нинг аввалги мавқеини қайтариб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берамиз. Ҳозирги кунда таркибимиз анча ёшарган, тажрибали футболчиларимиз клубни тарк этди. Бироқ, биз шу ёшларимиз билан ҳам «Бунёдкор»нинг шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

4351551104747

Қуръага келадиган бўлсак, Суперлига икки даврада ўтказилади, икки давра давомида барча клубларга қарши икки мартадан ўйнаймиз. Шу сабабдан ҳам Суперлигани кимга қарши бошлаб, кимга қарши тугатиш унчалик муҳим эмас. Муҳими биз яна Суперлигадамиз! Ва яна бир бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигасига «Бунёдкор»да олиб бораётган ишларимизни ижобий баҳолаб ишонч билдиргани ва жамоамизни Суперлига жамоалари қаторида кўргани учун миннатдорчилик билдираман, - деди Улуғбек Мирзаев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
27/02/2019 15:56
раҳмат айтишдан бошқасини билмайдими
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
27/02/2019 15:56
бу одам қандай қилиб директор бўп қолди? яқиндаги журналист бўлиб юрганди?