"Бунёдкор" расмий машғулотини ўтказди

 

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси "Ал-Айн" клубига қарши баҳс олдидан ўзининг расмий машғулотини ўтказди.

Машғулот "Ал-Айн"нинг уй аренаси бўлмиш "Ҳазза бин Зайед" стадионида бўлиб ўтди. Унда БААга олиб келинган барча 18 нафар футболчи иштирок этди. Виктор Карпенко ва Хайрулла Каримов бошчилигида олиб борилган тайёргарлик жараёни роппа-роса бир соат давом этди.

Қайд этиш керакки, "Бунёдкор" БААга бир нечта йўқотишлар билан ташриф буюрган. Душан Мичич ва Жавлон Иброҳимов жароҳатлари, Дилшодбек Аҳмадалиев  сариқ карточкалари сони иккитага етганлиги боис Тошкентда қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги "Ал-Айн" - "Бунёдкор" учрашуви 8 май, душанба куни "Ҳазза бин Зайед" стадионида маҳаллий вақт билан 19:40да (Тошкентда 20:40 бўлади) бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!