Ads

Хабарингиз бор яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимиз Суперлигасининг янги мавсуми старт олади.

Шу боис элитада иштирок этувчи клублар айни кунларда сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказишмоқда. Жумладан, Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” бугун Олмалиқнинг АГМК клубига қарши 2та назорат учрашуви ўтказди. Уларнинг бирида "Бунёдкор", иккинчисида АГМКнинг қўли баланд келди.

Назорат учрашуви.

"Бунёдкор" - АГМК 3:0.

***

Назорат учрашуви.

"Бунёдкор" - АГМК 0:2.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” янги мавсумнинг илк учрашувиди 10 март куни Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўтказади. АГМК эса 9 март куни “Бухоро” майдонига сафар қилади.