Бугун Суперлиганинг 1-тур учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, “Бунёдкор” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди.

“Бунёдкор” стадионида кечган беллашув тақдирини 46-дақиқада “қалдриғочлар”нинг легионер футболчиси Иброҳим Томива томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа “Бунёдкор” 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)