Ads

Бундан аввалроқ бош мураббийини истеъфога чиқарган "Бока Хуниорс" клуби ушбу лавозимга бразилиялик афсонавий мураббий Луис Фелипе Сколарини олиб келмоқчи. Бу ҳақда Ole нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра Аргентина клуби 70 ёшли мураббийни олиб келиш масаласини жиддий ўрганиб чиқмоқда. Айтиш керакки, Сколари айни дамда Бразилиянинг "Палмейрас" клуби бош мураббийи ҳисобланади. Ушбу клуб бу мавсум унинг бошқарувида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Сколари 2009-2010 йилларда Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида фаолит олиб борган. 2002 йил унинг бошқарувидаги Бразилия терма жамоаси мундиалда зафар қучган.