"Бунёдкор"нинг йиғини БААда давом эттирилади

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг мавсумолди ўқув-машғулот йиғини БААнинг Дубай шаҳрига кўчди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. 

“Қалдирғочлар” 8-20 февраль кунлари Дубай шаҳридаги “Жебел Али” мажмуасида мавсумолди тайёргарликларини олиб борадилар. Ушбу йиғин мобайнида Миржалол Қосимов шогирдлари тўртта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

“Бунёдкор”нинг БААдаги йиғини доирасида қуйидаги футболчилар иштирок этишади:

Дарвозабонлар – Муроджон Зуҳуров, Суҳробжон Султонов

Ҳимоячилар – Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Исломжон Қобилов, Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Аҳмадалиев ва Абдулла Абдуллаев

Ярим ҳимоячилар – Жовлон Иброҳимов, Давронбек Умиров, Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Сардор Собирхўжаев, Артём Гобелок, Расул Юлдашев, Санжар Қодирқулов, Достонбек Ҳамдамов, Шохруҳ Гадоев, Фарруҳ Икромов, Муроджон Тошматов

Ҳужумчилар – Шаҳзодбек Нурматов, Филип Раевац, Миржаҳон Мираҳмадов

Эътиборлиси шундаки, "Бунёдкор" ўзи билан футболдан умрбод четлаштирилган ҳимоячи Дилшод Аҳмадалиевни ҳам олиб кетган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!