Бускетс "Барселона" сафида Ла Лигада 300та ўйин ўтказган 7-футболчи бўлди
Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс бугун “Хетафе”га қарши бўлиб ўтаётган баҳсни асосий таркибда бошлади.
Эътиборлиси, ушбу учрашув 29 ёшли испаниялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар” сафида Ла Лига доирасидаги 300-ўйин бўлди. У ушбу кўрсатгични қайд этган “Барселона”даги 7-футболчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Барселона” ҳамда “Хетафе” жамоалари ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлими давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар