Бускетс
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби хавбеки Серхио Бускетс кеча Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Атлетико"га (1:1) қаршиб баҳсда иштирок этди.

Эътиборлиси, ушбу учрашув 30 ёшли испаниялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар” сафидаги юбилей 500-ўйин бўлди. У ушбу натижага эришган “Барселона”нинг еттинчи футболчиси бўлди.

Каталония супер клуби сафида энг кўп ўйин ўтказиш борасида Хави (767) етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда эса Андрес Иньеста (674), Лионель Месси (651), Карлес Пуйоль (593), Мигели (549) ва Виктор Вальдеслар (535) боришмоқда.

Маълумот учун, Бускетс “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоанинг асосий таркибида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 13та гол ҳамда 33та голли узатма мавжуд.