Бускетс "Хетафе"га қарши баҳсда ҳимоя марказида ўйнаши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херар Пике жамоанинг “Хетафе”га қарши бугунги машғулотида иштирок этмади.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра тиззасидаги жароҳати туфайли 31 ёшли футболчи якка тартибда машғулот ўтказмоқда ва у эртанги баҳсда жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.

Таъкидлаш лозимки, “Барселона”нинг бошқа бир марказий ҳимоячиси Томас Вермален ҳам жароҳат олган, Самюуэль Умтити эса дисквалификация сабаб учрашувни ўтказиб юборишга мажбур. Энди ҳимоя марказида Йерри Минага асли ярим ҳимоячи ампуласида ҳаракатланувчи Люк Динь ёки Сержи Бускетслардан бири ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳамда “Хетафе” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!