Бускетс янги мавсумни Голландия клубида ўтказади

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Ориоль Бускетс фаолиятини Голландия чемпионатида давом эттиради.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли испаниялик футболчи “Твенте” клубида бир йил ижарада тўп сурадиган бўлди. У янги ҳафтада янги жамоасига бориб қўшилади.

Маълумот учун, Ориоль Бускетс асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!