Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларига бўлган талабларидан бири бу стадионларининг замонавий талабларга жавоб бериши ҳамда майдон чимининг ҳолати идеал бўлишидир. Бухоро футбол клуби уй стадиони ҳисобланмиш "Бухоро спорт мажмуаси” майдон чимини аъло даражага келтириш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу лойиҳага қўл урилди. Майдонга замонавий янги дренаж тизими ўрнатилади ва замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган янги чим ётқизилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Умуман олганда майдон чими тубдан янгиланади. Ҳозирда стадиондаги ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Шунингдек жамоа қароргоҳида яқин кунлар ичида яна бир суньий қопламали майдон фойдаланишга топширилади.

Ҳар эҳтимолга қарши жамоа Суперлига 1-давра уй учрашувларини бошқа стадионда ўтқазади. Бу ҳақда янги мавсум бошланиши олдидан хабар бериб ўтамиз.

photo_2020-01-30_14-43-40

photo_2020-01-30_14-43-39

photo_2020-01-30_14-43-40 (2)