Ads

Бугун бўлиб ўтган “Бухоро” – “Динамо” учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Мирислом Ҳасанов қуйидагича фикр билдириб ўтди.

"Бугун икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди. Сабаби ҳар иккала жамоа ҳам – “Динамо” ҳам, биз ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга чиққан эдик. Ўйлашимча, ўйин давомида бизда кўпроқ голли вазиятлар юзага келган эди, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Сабаби икки жамоа ҳам гол урилмаган бўлса-да, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб беришди. Энди кейинги учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, фақат ғалаба қозонишга интиламиз", - дейди Ҳасанов.