"Бухоро" назорат учрашувида Тожикистон клубини енгди

Хабарингиз бор яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимиз Суперлигасининг янги мавсуми старт олади.

Шу боис элитада иштирок этувчи клублар айни кунларда сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказишмоқда. Жумладан, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Бухоро” клуби бугун қўшни Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди ва

Фирдавс Асадов ҳамда Акром Баҳритдиновлар киритган голлар эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” янги мавсумнинг илк турини 9 март куни Олмалиқда АГМКга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!