"Бухоро" устози: Тезкор гол барчасини ҳал қилди

"Бугун тезкор икки гол ўтказиб юбордик. Шу ҳолат ўйиннинг боришига ўз таъсирини ўтказди. Кейинчалик ҳисобни қисқартирган бўлсак-да, барибир амалдаги чемпион ўйинни ўз фойдасига ҳал эта олди.

Бизда ҳам баъзи қулай вазиятлар бўлди. Лекин бугун ҳам омадимиз келмади. Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Биз эса хатолар устида ишлашда давом этамиз", - деди Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!