Бухоро вилояти ҳокими: Мақсадимиз чемпионлик!

Янги мавсум олдидан жамоага янги қўшилган футболчи ва мураббийларни кенг жамоатчиликка таништириш маросими ўтказилиши урфга айланган.

"Бухоро" жамоаси ҳам бугун жамоага қўшилган янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.

 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев жамоа чемпионлик учун курашашини айтиб ўтган.