Бухорога теннис усталари келди

Бухорода Халқаро теннис мусобақалари тақвимига киритилган жорйи мавсумидаги дастлабки "Фьючерс" турнири бошланди.

Дастлаб мусобақанинг саралаш ўйинлари ўтказилди. Икки кун давом этган мусобақада ўзбекистонлик теннисчилардан Шониғматжон Шофайзиев, Аброр Исоқов, Шоҳруҳ Абдумаликов, Григорий Рейтман, Олимжон Набиев асосий тўрга йўлланма олди.

Шунингдек, саралаш босқични муваффақитли якунлаган россиялик Роман Блохин, ҳиндистонлик Шаҳбоз Хон ва Буюк Британия вакили Алексис Кантер ҳам бош соврин учун курашга қўшилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!