“Бухоро”га украиналик мураббий келиши кутилмоқда
Ads

Хабарингиз бор, мавсум якунлангач Улуғбек Бақоев “Бухоро” клуби бош мураббийлигини тарк этди. Унинг ўрнига эса Шуҳрат Файзиев клуб бошқарувини қўлга олгани борасида клуб матбуот хизмати хабар берганди. Аммо ушбу мураббийда “Про” лицензияси йўқлиги боис ПФЛ жамоани огоҳлантирганди. Шу боис клуб мутасаддилари бошқа вариантларни кўриб чиқишмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, “Бухоро” клуби вакиллари аввал Ўзбекистонда ишлаган украиналик Амет Мемет билан музокараларга киришган. Амет Мемет олдинроқ юртимиздаги кўплаб жамоаларда ишлаган.

Шунингдек, мураббийликка номзодлар орасида Тачмурод Агамуродовнинг номи ҳам йўқ эмас.