"Бёрнли" "Манчестер Сити"нинг ғалабали сериясига якун ясади

Бугун Англия Премьер-лигасида 26-тур ўйинлари старт олди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Манчестер Сити” жамоаси сафарда “Бёрнли” билан куч синашди.

“Терф Мур” стадионида кечнган ушбу ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 22-дақиқада Данило ўзининг супер зарбаси билан ҳисобни очди. Бироқ ўйин сўнггида Гудмундсссон  ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, “шаҳарликлар” 2017 йилнинг апрель ойидан буён ўзлари ҳисобни очган ўйинда илк бор ғалаба қозона олмади.

Хосеп Гвардиола жамоаси бу вақт ичида ўтган баҳсларнинг 25 тасида ҳисобни очишган ва ўша ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишган эди.

Маълумот учун, бу мавсум “Манчестер Сити” 3 та баҳсда очко йўқотди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!