"Бёрнли" Тарковскини сақлаб қолиш йўлларини изламоқда
“Бёрнли” раҳбарияти тажрибали ҳимоячи Жеймс Тарковскини қўйиб юбормоқчи эмас.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, “Бёрнли” асосий футболчисини ҳеч ким сотиб олмаслиги учун унга 50 млн фунт нарх белгилаб қўйди. Айтиш керакки, 27 ёшли англиялик футболчининг шартномасида ҳам айнан мана шунча товон пули ёзиб қўйилган.
Маълумот учун, Тарковски якунланган мавсум АПЛда жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.
Фикрлар