«CAFA Women`s Championship 2018» мусобақасининг ўйинлари Mycujoo.tv орқали намойиш этилади

Тошкент шаҳрида 23 ноябр куни старт оладиган аёллар ўртасидаги «CAFA Women`s Championship 2018» мусобақасининг барча ўйинлари Mycujoo.tv веб саҳифаси орқали жонли тарзда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Тожикистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши майдонга тушса, Ўзбекистон терма жамоаси Афғонистонга рақиблик қилади. Учрашувлар мос равишда соат 13:00 ҳамда 16:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар