Чалханоглу яна Бундеслигага қайтишга яқин турибди

"РБ Лейпциг" клуби "Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис клуби 24 ёшли туркиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Ўз навбатида “россонерилар” ҳам ушбу трансферга қарши эмас, фақат бунинг учун 20 млн евро сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чалханоглу учун Бундеслига бегона эмас. Боиси, у “Милан”га ўтгунига қадар бир неча мавсум Леверкузеннинг “Байер” клубида тўп сурган.

Маълумот учун, Хакан Чалханоглу жорий мавсум “Милан” сафида 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.