"Чарм тўп-2019": Республика босқичига қуръа ташланди

Мусобақанинг финал ўйинида иштирок этиш учун жамоалар Тошкентга етиб келишди. Мусобақа меҳмонларини юқори савиядаги тайёргарлик билан кутиб олиш маросимлари ташкил этилди.

Charm top-vokzal (3)

Кеча “Миллий” стадионининг анжуманлар залида “Чарм тўп-2019” футбол мусобақасининг финал босқичида иштирок этадиган жамоалар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

photo_2019-08-24_17-51-20

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов, “Чарм тўп” мусобақалари орқали катта футболга кириб келган ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири, ҳозирда ЎФА қошидаги Фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари Тўлаган Исоқовлар иштирок этди.

photo_2019-08-24_17-55-22

Қурʼа натижалари қуйидагича коʻриниш олди:

“А” гуруҳи

1. “Мухоман” (Хоразм)

2. “Шеробод” (Сурхондарё)

3. “Ғаллаорол” (Жиззах)

4. “Челачи” (Навоий)

“Б” гуруҳи

1. “Иқбол” (Тошкент.ш)

2. “Ўрикзор” (Самарқанд)

3. “Бахрин” (Фаргʻона)

4. “Еттигузар” (Сирдарё)

“С” гуруҳи

1. “Оққамиш” (Қашқарарё)

2. “Шодлик” (Тошкент.в)

3. “Неккеши” (Бухоро)

“Д” гуруҳи

1. “Дўстлик” (Қорақалпогʻистон)

2. “Яккатут” (Андижон)

3. “Навкент” (Наманган)

Эслатиб ўтамиз, бугундан Республика босқичи бошланади. 28 август куни эса финал ўйини бўлиб ўтади.

Юртдошларимизни мамнуният ила ушбу мусобақага таклиф қилиб қоламиз. Марҳамат ташриф буюринг, севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва футбол байрамидан баҳраманд бўлинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!