Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг захира дарвозабони ҳисобланган Вилли Кабальеро билан хайрлашишни хоҳламаяпти.

Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” тез орда 37 ёшли аргентиналик посбонга янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Қайд этиш лозимки, унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Кабальеро “Челси” шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум жами 8та ўйинда иштирок этди ва шуларнинг 4тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.