"Челси" Агуэрони ўз сафига қўшиб олмоқчи, Гвардиола эса бунга қарши эмас

“Манчестер Сити” клуби форварди Серхио Агуэро “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

AS нашри тарқатган хабарларга кўра, лондонликлар 29 ёшли аргентиналик футболчини жорий ёзги трансфер даврида ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришган. Таъкидлаш керакки, Агуэронинг кетишига “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам ўз розилигини билдирган.

Ўз навбатида Агуэро "аристократлар" сафидан кетиши мумкин бўлган Диего Костанинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ўтган мавсум АПЛда жами 31та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!