Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамшаҳари “Арсенал” ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен трансферини тез кунларда ижобий якунлайди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарларга кўра “аристократлар” 24 ёшли англиялик футболи учун 35 млн фунт тўлашга тайёр.

Яқин кунлар ичида футболчи “Арсенал” раҳбарлари билан учрашиб, ўзининг келажаги борасида гаплашиб олади. Боиси, унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳояига етади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Окслейд-Чемберлен “Арсенал” билан шартномасини узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.