“Челси” Азарнинг укасини кузатмоқда

 

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Торган Азар “Челси” клубининг эътиборига тушиб қолди.

Лондон клуби вакиллари Эден Азарнинг укаси ҳисобланган Торганни кузатмоқда, аммо аниқ бир ҳаракатларни ҳозирча амалга оширмади.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи “Боруссия М” клубининг 15 та расмий ўйинида майдонга тушиб, 6 та голга муаллифлик қилди. Унинг гладбахликлар билан амалдаги келишуви 2019 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ёшлар жамоасида Азарларнинг яна бир вакили Килиан ҳам тўп суради.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!