Ads

ПСЖ клуби ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар тарқатишича, 24 ёшли футболчига “аристократлар”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, Кот Д’Ивар терма жамоаси ҳимоячиси Британия полициясига ташлангани сабабли, мамлакат ҳудудига кириши тақиқланган. Хабарларга кўра, ушбу ҳафта ичида жамоалар футболчининг Англия ҳудудига кириши бўйича қўйилган тақиқни олиб ташлаш бўйича суд қарори эшитилиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, агарда “кўклар” ПСЖ футболчисини қўлга кирита олмаса, “Саутгемптон”ни тарк этишга чоғланган Виржил Ван Дейкка эътибор қаратади.