"Челси" Давид Луисга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давид Луис ушбу жамоа билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтириши мумкин.

London Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 32 ёшли бразилиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Маурицио Сарри “Челси” бошқарувига келгач Антонио Конте даврида захирага михланиб қолган Луис яна асосий таркибга жалб этила бошлади.

Маълумот учун, Давид Луиснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!