"Челси" Фабрегасни қанчага сотмоқчи?
У катта эҳтимол билан "Монако"га ўтади.
Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг испаниялик ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегаснинг трансфер нархини эълон қилди.
The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 31 ёшли испаниялик футболчининг трансферидан 12 млн евро ишлаб олишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Фабрегас учун асосий даъвогар сифатида “Монако” клуби эътироф этилмоқда.
Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум “Челси” сафида жами 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар