Ads

Лондоннинг "Челси" клуби хавбеки Жоржиньо жорий мавсум энг кўп узатма оширган, аммо бирорта ҳам голга ассистентлик қилмаган футболчига айланди.

Бразилиялик футболчи жорий мавсум жами 2332та узатмани амалга оширган. Лекин, уларнинг бирортаси ҳам голли узатма бўлмаган.

Бу борадаги АПЛ рекорди шу кунгача Леон Бриттонга тегишли эди. Унинг 2011/12 йилги мавсумда амалга оширган жами 2230та узатмасидан бирортаси гол билан якунланмаган.

Маълумот учун, Жоржиньо “Челси” сафига ёзда “Наполи”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида “аристократлар” сафида жами 37та расмий ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.